Манғистауда «Жунли акварель» техникасида картиналар яратиляпти

Манғистауда «Жунли акварель» техникасида картиналар яратиляпти

Қўй жунида санъат асарлари. Манғистау вилояти қишлоқларидан бирида намат ёрдамида картиналар яратиляпти. «Жун акварели» техникаси бўйича тўгаркда моҳир педагог Шинар Ралиева сабоқ беради. У асрлар давомида сақланиб келган амалий санъатнинг қадимий анъаналарини тикламоқда.

Жанилсин Айбергенқизи, ўқувчи:

– Ҳозир мен кесеқап ясаяпман. Иш тугашига озгина қолди. Аждодларимиз кўчиб юраркан, ана шу буюмдан фойдаланган. Мазкур ғилоф чехол пиёлаларга мўлжалланган, идиш синиши олдини олган. 2-3 кунда битираман, деб ўйлайман. Кейин бошқа нарсалар ясайман.

Технология мураббийси таъкидлашича, ҳозир тўгаракка 15 ўқувчи қатнайди. Ўсмирлар тасвирий санъатнинг бир қанча жанрида 25 та полотно яратди. Битта полотнони тайёр ҳолга келтириш учун анча вақт ва меҳнат сарфланади. Чунки картина ҳосил бўлиши учун минглаб турли ранглардаги иплар қаватма-қават териб чиқилади. Шу туфайли ҳажм эффекти, соя пайдо бўлади, тасвирий санъатда бўёқлар ёрдамида ҳам бунга эришиш осон эмас.

Шинар Ралиева, технология ўқитувчиси:

– Ўзимга савол бердим: қўй жунидан санъат асари ярата оламизми? Сўнг «Жун акварели» билан шуғулландим. Бу техника ҳозир деярли унутилган. Минтақамизда ҳеч ким ундан фойдаланмайди. «Жун акварели» ўқувчиларимга ёқади. Улар натюрмортлар, гулли пейзажлар яратяпти. Ишлардаги энг машҳур жанр – денгиз манзараси, ахир вилоятимиз Каспий соҳилида жойлашган.

Абдумалик Сарманов таржимаси