Павлодарлик талабалар қатор ижтимоий ва глобал экологик муаммолар ечимини топишга бел боғлаган. Уларнинг бир нечта ишланмасидан аллақачон фойдаланилмоқда. Ҳозирда улар кимёгар олимлар билан бирга тупроқдаги симоб миқдорини нейтраллаштиришга оид янги технологияни синовдан ўтказмоқда. Дастлабки синовлар Билқилдақ кўли соҳилида бўлиб ўтди.
Александр Свидерский, кимё факультети декани:
- Келаси йили тажриба-ишлаб чиқариш синовини ўтказмоқчимиз. Биласизки, Билқилдақ кўли атрофидаги ҳудудда катта муаммо мавжуд. Демеркуризация учун миллиардлаб тенге маблағ талаб қилинади, ҳеч ким бизга бунча пул бермайди.
Талабалар, шунингдек, кексаларга ўзига хос равишда кўмак кўрсатади. Улар интерактив курслар ташкил қилган, уларда катта ёшлиларга смартфон, гажет ва компьютердан фойдаланиш ўргатилади.
Егор Прохоров, талаба:
- Егов ва Еговмобайл каби давлат порталларига ўхшаган дастурларни ўрганиш кўникмасини оширамиз, албатта, банк иловалари, Майкрософт офис ва қариндошлари билан боғлана олишлари учун ижтимоий тармоқларни ҳам.
Мана бу робот-манекенга талабалар катта умид боғлаган, у харидорлар диққатини жалб қилади, айрим ҳолларда ҳатто ҳақиқий промоутер ўрнини босиши ҳам мумкин. Талабалар ишланмаси кийим-кечак дўконларига мос келади. Бу стартапни ёшлар тижоратлаштиришга ҳаракат қиляпти, инвестиция пайдо бўлган тақдирда, прототип модернизация қилинади, функционал имкониятлари кенгайтирилади.
Константин Слесаренко, талаба:
- Классик манекенлар, одатда, кам эътибор тортади, яъни одамлар уларни пайқамай ўтиб кетади. Бунинг инновациявий ечими – рекламали электр манекен, чорловчи, промоутер, ўз ҳаракати билан одамлар нигоҳини торта олади, айни пайтда, эътиборни жалб қилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси