Павлодарлик болалар 3D-альбомга муҳофаза қилинадиган ҳайвону ўсимликларни киритди. Улар рўйхатида минтақа эндемикларидан Баянаул қарағайи, қора қандағоч, кичик белозубка, архар жой олган. Атлас педагоглар имкониятини кенгайтиради, унинг ёрдамида барча истовчилар муҳофаза қилинадиган турлар тўғрисида батафсил маълумот олиши мумкин. Ишланмадан ўлкашунослик, биология ва география дарсларида фойдаланса бўлади. Лойиҳа туризмни ривожлантиришда ҳам фойдали.
Богдан Цибрий, Руслан Божеканов, 11-синф ўқувчилари:
- Ушбу лойиҳа келажакда Баяновул сайтига ёки илмий, туристик сайтларга қўйилади. Шунинг учун синчиклаб ишладик. Ҳатто Баяновул қарағайининг шохлари бошқа турлардан фарқ қилишини кўрсатдик, деталларга эътибор бердик.
Камилла Рахметова, география ўқитувчиси:
- Лойиҳа устида икки йилдан буён ишлаймиз, биринчи йили қатор қийинчиликларга учрадик, айнан ушбу жониворлар, ўсимликларнинг ўзига хос элементларини ажратиб кўрсатиш муаммо бўлди. Масалан, архар шохларини тасвирлаш осон кечмади.
Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, болалар паркни виртуал дунёга асл кўринишида олиб киришга ҳаракат қилган. Ёш дастурчилар икки йилдан буён Қозоғистондаги табиий объектларни 3D-форматда тиклаш билан машғул.
Абдумалик Сарманов таржимаси