Мажилисда биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун маъқулланди

Мажилисда биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун маъқулланди

Қозоғистонда хавфли қўзғатувчиларнинг ноқонуний айланмаси, уларни сотиш ва ўғирлаш учун жиноий жавобгарлик жорий қилиниши мумкин. Парламент Қуйи палатаси депутатлари биринчи ўқишда маъқуллаган биологик хавфсизлик тўғрисидаги янги қонун лойиҳасида шундай чоралар кўзда тутилган. Ҳужжатни Мажилис аъзоларига Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой тақдим этган. Унинг фикрича, қонунни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 25 миллиард тенге ажратилиши мўлжалланган. Бу маблағ соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, давлат лаборатория базасини жиҳозлаш, биохавфсизлик соҳасида ягона ахборот тизимини яратиш ва жорий этишга, шунингдек, микроорганизмлар коллекциясини таъминлашга йўналтирилади. Умуман, қонун лойиҳасида 3 кодекс ва 10 та қонундан иборат 13 та ҳужжатга тузатиш киритиш кўзда тутилган. Алексей Цой янги қонун доирасида мамлакатни хавфли патогенлар ва саноат микроорганизмларидан биологик муҳофаза қилиш усул ва қоидалари ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Сақлаш механизмлари алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади, улар сақлаш ташкил этилган пайтдан бошлаб тегишли талаблар, объектни ҳимоя қилишда тегишли шарт-шароитлар, ҳарорат шароитлари, логистика, етказиб бериш, ушбу патологик агентларни бевосита сақлаш базасига қадар кузатиб боришни кўзда тутади. Хавфсизликни таъминлаш Ички ишлар вазирлиги орқали ташкил этилади, яъни барча регламент аниқ ёзилади, ҳар бир қадам ўзаро таъсир алгоритми, жумладан, объект хавфсизлигига қўйиладиган талаблар кўринишида ифодаланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси