Жанубий Кореяда қозоқ маданияти намойиш этилмоқда. Сеул марказида қозоқ овули пайдо бўлди. Осиё фестивалида қозоқ диаспораси вакиллари меҳмонларни қайноқ чой ва бўғирсоқлар билан меҳмон қилди. Қозоғистонлик профессионал артистлар саҳнага чиқди. Сеул аҳли дўмбира ва қўбиз садоларини тинглади.
Қозоқ овулида томошабинлар Қозоғистон ҳақида фото ва видеороликларни томоша қилди. Мамлакатимиздаги корейс театри 1937 йилги депортацияга бағишланган стендлар намойиш қилди. Овулда юрган бўйи икки метрга тенг ботирлар кўпчилик эътиборини тортди. Улар билан суратга тушиш учун одамлар навбатга туриб олди.
Фестиваль иштирокчиси:
- Қозоғистон ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Тадбирда қозоқ таомларини татиб кўрдим, камзул кийдим, табиатни томоша қилдим. Чиройли давлат экан.
Корея ҳали пандемиядан ўзига келганича йўқ, қатор чекловлар ҳали ҳам мавжуд. Шунинг учун овулни томоша қилиш – мамлакатдан чиқмаган ҳолда Қозоғистон ҳақида маълумот олиш имконияти. Мазкур давлатда 2022 йил охиригача Қозоғистон киноси намойиш этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси