Бош вазир тошқинлар мавсумига тайёргарликни текширди

Бош вазир тошқинлар мавсумига тайёргарликни текширди

«Дронлар ягона инфратузилмаси». Шимтолий Қозоғистон вилоятида шундай лойиҳа рўёбга чиқариляпти. У жорий йилдан бошлаб минтақада тошқинлар билан боғлиқ вазиятни кузатиш ва ахборот узатиш учун ишга туширилади. Сунъий интеллект элементлари бўлган технологик ечим вилоятга ташриф буюрган Бош вазирга тақдим этилди. Ўлжас Бектенов реконструкция қилинаётган 1-кўтарма насос станцияси ускуналарини бориб кўрди. Унга ўрнатилган 2 та насос қуруқликда ҳам, сув остида ҳам ишлайверади. Ҳукумат раҳбари, шунингдек, юз бериши мумкин бўлган тошқинлардан муҳофаза қилиши мўлжалланган техниканинг шайлигини текширди. Дарёлар ўзанидан чиқиб кетмаслиги учун Ишим соҳилларида тўғонлар ўрнатилади, кўприк қурилади. Ўлжас Бектенов Сергеевск гидротугунини бориб кўрди. У аҳоли манзилгоҳларини тошқиндан сақлаш ва аҳолини сув билан таъминлашда асосий ўрин тутади.

Шуғаип Ибатуллин, «Қозсувхўжалик» республика давлат корхонаси Шимолий Қозоғистон вилоят филиали директори:

- 2025 йилда тошқинга қарши чора-тадбирлар учун 20,3 миллион тенге ажратилди. Ҳозирча минг куб метрдан кўпроқ тош келтирилди, бу йўналишда ишлар давом этяпти. Ҳар иккала сув омбори мавсумга тайёр, сув босиш хавфи йўқ.

Бош вазир тошқинлар мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди

Бош вазир сафари давомида тошқинлар мавсумига тайёргарлик бўйича республика йиғилиши ўтказди. Унда қатор, шу жумладан, «Tasqyn» тошқинларни прогноз қилиш тизими каби рақамли ечимлар намойиш қилинди. Унда дарёларнинг 128 та участкасидаги 142 та гидропостда сув миқдори кузатилади. Сув омборидан қуйига юборилган сув ҳажми бўйича маълумот автомат шаклда узатилади ва у GloFAS с тошқаинлар ҳақида маълумот берувчи глобал тизимига уланган. Буларнинг ҳаммаси тошқинлар юз бериши эҳтимоли тўғрисида олдиндан маълумот олиш имконини беради. Тошқин юз бериши мумкин бўлган ҳудуддаги 1 минг 200 та аҳоли пунктини муҳофаза қилиш учун 576 километр тўғон қурилди, 822 километр дренаж тизими, канал ва ариқлар таъмирланди. Автомобиль ва темирйўл йўналишларида 960 та сув ўтказувчи иншоот ўрнатилди. 74 та хавфли участкаларда иш олиб борилди. 500 километр ўзан чуқурлаштирилди. Йиғилиш охирида Бош вазир қатор топшириқлар берди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Баҳорнинг боши ёмғирли ва илиқ келиши кутиляпти. Ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз керак. Ҳар бир аҳоли пунктига борилсин, тузилган минтақа комиссиялари лар вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилсин ва тегишли чоралар кўрсин. Ўтган йили бўлгани каби, тошқинга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва тошқин оқибатларини бартараф этиш учун республика штаби тузилсин. Ҳокимлар ва вазирликлар март бошидан тошқин мавсуми бошланишига тайёр турсин.

Абдумалик Сарманов таржимаси