Қозоғистон ва Хитой энергетика соҳасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради. Қозоғистон Бош вазири ва Осмон ости мамлакатининг CNPC компанияси етакчиси бу йўналишдаги қўшма лойиҳалар салоҳиятини
муҳокама қилди. Кенгқияқ – Атирау,
Кенгқияқ – Қумкўл нефть қувурларини кенгайтириш масаласи кўрилди. Шу кунларда
икки давлат экспертлари тегишли ҳисоблар билан банд. Ўлжас Бектенов ва Дай Хоулян «Бейнеу – Бўзой – Чимкент» газопроводининг биринчи линиясини қуриш ва ишга тушириш
борасидаги лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганини таъкидлашди ва газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.