Британия журнали Қозоғистонни «яшил туристик йўналиш»-ларга киритди

Шарқий Қозоғистоннинг Катон-Қарағай тумани Британияниянинг Travel Green List журналининг «яшил туристик йўналиш»лари рўйхатига  киритди. Ушбу дестинация Япония маданий-оқартув марказлари, Сингапурдаги темирйўл ўрнидаги табиат қўриқхонаси билан бир қаторда турибди. Жорий йилда Катон-Қарағай тумани Ер юзидаги энг экологик тоза жойлар қаторидан ўрин олди ҳамда халқаро танловда «Гуллаб-яшнаётган ҳамжамиятлар» тоифасида учинчи ўринни эгаллади. Туристлар Шарқий Қозоғистонни инсон оёғи етмаган табиат гўшалари, шаршаралари, радон манбалари ва панта шифохоналари бор бўлгани учун қадрлайди.

 

Евгений Домашнев, фоторассом:

- Катон-Қарағайни табиат жавоҳири, деб аташ мумкин. Унинг ажойиб ўрмонлари мавжуд бўлган ўзига хос табиати бор.  Фоторассом сифатида мени унга инсоннинг озори етмаганлиги жалб этади. Қўл тегмаган табиат гўшаси. Жуда бой жой.

 

Бундан ташқари, Wanderlust таҳририяти 2019 йилда Шарқий Қозоғистоннинг учта олис туманларида, шу жумладан, Катон-Қарағайда турмуш сифатини ошириш учун тузилган Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш жамғармаси фаолиятини юқори баҳолади. Меҳмоннавозлик мактаблари, туристик йўналишлар очилиши, ахборот марказларини молиялаштириш каби ташаббуслар тилга олинган. Бу лойиҳалар минтақада туризм ривожланишига ёрдам берди.

 

Алишер Турсын, «Kazakh tourism» миллий компанияси расмий вакили:

- Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш жамғармаси атрофида олиб борилган ишлар ҳақида алоҳида таъкидланди. Унинг ёрдамида Катон-Қарағай туманида аҳвол яхшиланди, меҳмоннавозлик мактаблари очиляпти, экотизим яратиляпти, туристик сўқмоқлар ташкил қилиняпти. Биз Қозоғистоннинг олис ҳудудлари ҳам жаҳоннинг машҳур журналлари рейтингидан ўрин олаётганидан мамнунмиз.

 

Эслатамиз, ўтган йили мамлакатимизга 9 миллион нафар хорижлик турист келганди. Бу эса 2022 йил кўрсаткичларидан икки марта кўп. 10 миллион нафар қозоғистонлик мамлакат ичида саёҳат қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.