Мамлакатда коронавирусга боғлиқ вазият барқарорлашмоқда

Қозоғистонда коронавирусга боғлиқ вазият аста-секин барқарорлашмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди. Алексей Цой билдиришича, Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳам «қизил» зонадан чиқарилган. Шу тариқа, фақат Нур-Султон, Алмати шаҳарлари ҳамда Ақмўла, Қарағанди, Атирау вилоятларида вазият мураккаблигича қоляпти. Қизил Ўрда вилояти «сариқ» зонадан чиқди. Бундай ҳудудлар қаторида ҳозирча Чимкент шаҳри, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қўстанай, Павлодар, Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари қолди.

Таъкидлаш лозимки, 3 кундан буён хавфли касалликни юқтирганлар сони камайиб бораётгани кузатилмоқда. Тиббиётчилар берган маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 1 558 беморда КВИ ташхиси тасдиқланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 376, 5 минг бемор аниқланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси