Қозоғистонда фан-техника соҳасида ал-Форобий номидаги Давлат мукофоти тақдим этилди. Бу юксак мукофотга коронавирусга қарши Qazvac препарати муаллифлари сазовор бўлди. Республика Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади.
БССТ тез орада «Qazvac»ни маъқуллаши мумкин
Таъкидлаймиз, Қозоғистон вакцинаси тез орада Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олиниши мумкин. Давлат раҳбарининг штатдан ташқари маслаҳатчиси ва Ислоҳотлар бўйича юқори кенгаш раис ўринбосари Сума Чакрабарти шундай прогноз келтирган.
Сэр Сума Чакрабарти, Қозоғистон Республикаси Президентининг штатдан ташқари маслаҳатчиси ва ислоҳотлар бўйича юқори кенгаш раис ўринбосари:
- Ҳар йили вакцина таркиби ўзгариши лозим. Аҳолини вакцинация билан қамраб олиш учун бозорга янги вариантларни киритиш керак. Менимча, Қозоғистон улкан, фантастик ишни амалга оширди. Адашмасам, 8 миллион киши. Вакцинация суръатини оширишга интилиш керак. Бу мавзуни олға суриш лозим. QazVacни, тушунишим бўйича, тез орада БССТ маъқуллайди ва, ўйлашимча, бу қозоқ миллий илм-фани даражаси юқорилигини билдиради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси