Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳолатлари сезиларли камайди

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳолатлари сезиларли камайди

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳолатлари кезиларли камайди. Ўтган кеча-кундузда фақат 2 минг 290 одамда ПЗР- таҳлили ижобий натижа берди. Ваҳоланки, дам олиш кунлари хасталанганлар сони анча кўпроқ эди. Умумий ўсиш камайганига қарамай, жанубий мегаполисда кундалик ўсиш етарлича юқори. Ўтган сутка давомида 610 алматиликда ташхис тасдиқланди. Пойтахтда эса 398 бемор аниқланди. Кундалик касаллик юқиши ҳолатлари бўйича учинчи ўринда Алмати вилояти. Бу минтақада 283 одам COVID билан хасталанган. Мамлакатда хасталанганларнинг умумий сони 272 мингга яқинлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу соатга келиб, 34 минг 478 қозоғистонлик КВИдан даволаняпти. 170 бемор жуда оғир аҳволда. 109 одам ўпкаларни сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси