Ўтган кеча-кундуз давомида яна 1553 одам коронавирус инфекциясидан халос бўлди. Қозоғистон бўйича COVID-19 ни мағлуб этганлар сони 135 минг 63 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 754 одамда КВИ ташхиси тасдиқланган. Республикада хасталик аниқланганларнинг умумий сони 149 минг 462 нафарга етди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 17912 (+118)
Алмати ш. – 17790 (+90)
Чимкент ш. – 5470 (+7)
Ақмўла вилояти – 6803 (+57)
Ақтўбе вилояти – 3646 (+4)
Алмати вилояти – 6665 (+60)
Атирау вилояти – 12744 (+59)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 18491 (+66)
Жамбил вилояти – 4885 (+15)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8934 (+27)
Қарағанди вилояти – 11799 (+35)
Қўстанай вилояти – 7072 (+65)
Қизил Ўрда вилояти – 3355 (+2)
Манғистау вилояти – 3627 (+18)
Павлодар вилояти – 8515 (+60)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 8155 (+63)
Туркистон вилояти – 3599 (+8)
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 156 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Икки киши вафот этган, 83 одам тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 44 минг 951 киши, вафот этганлар - 483 нафар, тузалганлар – 32 минг 523 та.