Мамлакат ичкарисига нефть-газ етказиш ишлари муҳокама қилинди

Мамлакат ичкарисига нефть-газ етказиш ишлари муҳокама қилинди

Ҳукуматда бўлиб ўтган Энергетика кенгашининг навбатдаги мажлисида ички бозорга нефть-газ етказиш барқарорлиги муҳокама қилинди. Йиғилиш Бош вазир Алихан Смаилов раҳбарлигида бўлиб ўтди. Хусусан, юқори қўшилган қийматли кластерларни яратиш доирасида янги инвестиция лойиҳаларини газ билан таъминлаш масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди. Бунинг учун, улар айтишича, тегишли энергетика инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш борасида иш олиб борилиши зарур. Шу билан бирга,  нефтни магистрал қувурлар орқали ички бозорга ишончли ва муаммосиз ташувни таъминлаш каби муҳим масала ҳам кўтарилди. Муҳокамалар натижасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси раиси давлат органларига бир қатор амалий топшириқлар берди

Хуршида Абдуллаева таржимаси.