Қозоғистонга келаётган сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичга етди

Қозоғистонга келаётган сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичга етди

Қозоғистонга келаётган сайёҳлар миқдори тобора ортяпти. Жами 1 миллион 100 минг нафар меҳмон ташриф буюрган. Шу жумладан, 10 ноябрдан буён мамлакатга қўшни Хитойдан 126 минг нафар саёҳатчи келди.  Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, икки давлат ўртасидаги виза тартиби бекор қилиниши ўзаро туризм оқимининг кенгайишига олиб келди. Шу жумладан, 173 минг қозоғистонлик қўшни давлатда бўлиб қайтган.  Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистоннинг халқаро миқёсдаги очиқлик сиёсати туризм ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Ҳозир 80 дан зиёд давлат фуқаролари учун виза расмийлаштириш шарт эмас. Хусусан, ҳиндистонликлар учун 14 кунлик визасиз тартиб жорий этилиши оқибатида бу давлатдан келаётган меҳмонлар сони уч марта ортди. 2022 йилда 28 минг сайёҳ ташриф буюрса, бу кўрсаткич 2023 йилда 78 мингга етган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.