Smart Cargo: чегарадан ўтиш ўттиз дақиқагача қисқарди

Smart Cargo: чегарадан ўтиш ўттиз дақиқагача қисқарди

Smart Cargo рақамли майдончаси ишга тушиши туфайли Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш муддати 30 минутгача қисқаради. Тизим QR-код орқали бир зумда маълумотларни кўриш имкониятини яратади, автомат тарзда ҳужжатларни текширади. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, мамлакатда юк ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тўла автоматлаштирилди. Барча турдаги транспорт воситаларини бирлаштирувчи «е-Көлік» тизими туфайли эса транспорт оқимини прогноз қилиш, соҳани бошқариш имкони мавжуд.

Нурлан Сауранбаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:

- e-Kөлік ягона интеллектуал транспорт тизими шаклланяпти. Майдонча QazTech базасида ишлайди ва барча транспорт турларини бирлаштиради. Натижада, тегишли маълумотлар тўпланади, қайта ишланади, транспорт оқимлари прогноз қилинади, автомат шаклда қарор қабул қилинади. Жаҳон тажрибасига кўра, транспорт соҳаси маълумотлар генерацияси бўйича энг йирик соҳалардан бири ҳисобланади.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги «Е-АПК» майдончасига бирлашади

Мамлакат қишлоқ хўжалиги реал вақт тартибида рақамли назоратга олинади. «Қозоғистон дон консорциуми» ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ягона рақамли муҳитга ўтди. Холдингда NDVI халқаро сунъий ер йўлдошлари орқали мониторинг қилиш тизими ишлаяпти. СИ бутун циклни – экишдан йиғим-теримгача назорат қилади. Агросаноат мажмуасига рақамли ечимлар киритилиши ҳосилдорлик ортиши, харажатлар тежалишига олиб келади. Шунингдек, «е-АПК» майдончаси устида иш давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси