Озарбайжон авиалиниялари самолёти «қора қути»лари Бразилияда Озарбайжон экспертлари иштирокида ўқилади. Қозоғистон Транспорт вазирлиги маълум қилишича, бортдаги овоз ёзувчи қурилмалар Авиация фалокатларини тафтиш қилиш ва олдини олиш марказига юборилади. Қозоғистон 1992 йилда ратификация қилган Чикаго конвенциясига кўра шундай қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Ақтауда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Бош котиби топшириғи билан Авиафалокатларни тафтиш қилиш секцияси етакчиси иш бошлади. Халқаро ташкилот Қозоғистон авиация хизматларининг фаолиятини, тафтиш ишларини шаффоф олиб боргани ва тегишли давлатларни жалб этганини юқори баҳолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

