Қозоғистон
тинчликпарвар кучлари Ғўлон тепаликларидаги миссияни муваффақиятли якунлади.
Ҳарбий хизматчиларнинг тинчлик ва хавфсизликни сақлашга қўшган ҳиссаси халқаро
миқёсда юқори баҳоланди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарига мудофаа вазири Даурен
Қўсанов ахборот берди. У, шунингдек, Ғўлон тепаликларига учинчи миллий
контингент юборилганини маълум қилди. Вазир, шунингдек, машғулотлар, рақамли
технологиялар ва бўлажак жанговар машқлар ҳақида маълумот берди. Ёшларни
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 21-27 июнь кунлари Бурабай
шаҳрида бўлиб ўтадиган "Айбин-2026" халқаро ёшлар
ҳарбий-ватанпарварлик йиғинига тайёргарлик кўришга эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қуролли
кучларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва армияни рақамли трансформация қилиш
бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

