Қозоғистонга кенг кўламли
тошқинлардан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун Тожикистондан гуманитар ёрдам
келтирилди. Ушбу
республика Ҳукумати тўққиз вилоят аҳлига 50 вагон юк юборди. Асосан қурилиш материаллари - цемент, шифер, тахта ва озиқ-овқат
маҳсулотлари, жами, икки ярим минг тонна маҳсулот етказиб берилди. Гуманитар карвон Ақтўбе вилоятига етиб
келди. Эслатамиз, аввалроқ Тожикистон Қозоғистонга табиий офат асоратларини
бартараф этиш учун 3 ярим минг тонна гуманитар ёрдам юборганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

