Қозоғистонда ёнилғи-мойлаш материалларининг максимал нархи белгиланди. Энергетика вазири буйруғига кўра, АИ-80 маркали бензиннинг бир литри 89 тенгедан қиммат сотилмаслиги зарур. АИ-92 ва АИ-93 Қўстанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 187 тенгегача кўтарилиши мумкин. Бошқа минтақаларда аввалги ҳолида қолади. Автоҳаваскорлар бензиннинг бу маркалари учун литрига 182 тенгедан тўлашда давом этади. Дизель ёнилғиси баҳоси минтақага қараб, 230-260 тенгедан сотилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.