Қуриқ портида янги причал қурила бошланди

Қуриқ портида янги причал қурила бошланди

Мажмуа яқиндагина «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонасига қўшилган. Бу, дейди мутахассислар, дунёнинг илғор логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш имконини беради. Дарвоқе, янги бандаргоҳ вазни оғир юк ва контейнерлар ташувига мўлжалланган. Шунингдек, келаси йилдан Қозоғистон паромларини қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Айтқали Нурмағамбетов, «Қуриқ» денгиз порти бўлим раҳбари:

- Паром билан бирга янги йўналишлар очилади. Биз учун Эрон, Амиробод ва Анзали портларига йўл очадиган Махачқала порти. Буғдой, темир шу ердан жўнатилади. Машиналар келади.

Умуман, портда 4 та сув айиргич мавжуд. Дастлабки иккитаси автомобилларни қабул қилиш ва туширишга жавобгар, қолганлари темир йўл орқали келадиган юкларга қарайди. Бундан ташқари, охирги пайтларда Қозоғистон портлари орқали юк ташиш ҳажми ошган. Мисол учун, йил бошидан бери Қуриқ орқали 440 минг тоннача юк ўтказилган, бу ўтган йилгига нисбатан икки марта кўп. Шу ердан Бокуга мамлакатимиз дони, нефть, металлар ва кимёвий маҳсулотлар экспорт қилинади. Юклар Қора денгиз орқали Европага етказилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси