Астанада саноат ишлаб чиқариши 7 фоизга ошди. Инвестициялар миқдори ҳам кўпайди. Йил бошидлан буён пойтахтга 1 триллион 300 миллиард тенге сармоя келтирилди. Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, минтақа ички маҳсулоти 5 ярим триллион тенгега етди, унинг 72 фоизини кичик ва ўрта бизнес берди. Бугун Астана шаҳридаги ишлар билан танишган Бош вазирга шундай ҳисобот берилди. Ўлжас Бектенов саноат паркида металлургия, енгил ва қурилиш саноати, автомобилсозлик ва темирйўл машинасозлиги корхоналари билан танишди. Улардан бири телекоммуникация ускуналари чиқаради. Заводда тўла циклли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Дастурлар ёзишдан тортиб, маҳсулот чиқариш ва уни қатоқлашгача корхонада амалга оширилади. Компания экспортни йўлга қўйиш устида ишлаяпти. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, араб давлатлари ва бошқа хорижий бозорларга чиқиш ниятида. Ўлжас Бектенов импортга муҳтожликдан қуталиш ва юқори технологик маҳсулот экспортини кенгайтириш учун бундай корхоналарга шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

