Қозоғистон ва Бирлашган Араб амирликлари ўзаро инвестицияларни муҳофаза қилиш ҳақида келишиб олди. Икки давлат ҳукуматлари имзолаган капитал сармояларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида шартнома Сенат томонидан ратификацияланди. Ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Қозоғистонда БАА капитали иштирокида 371 ҳуқуқий шахс рўйхатга олинган. 5 миллиард доллардан зиёд қийматга эга 22 лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ярмида келаётган сармоя ҳажми икки марта ошди ва 128 миллион долларга етди. 2005 йилдан бошлаб Қозоғистонга киритилган БАА капитали салкам 3 миллиард долларга тенг.
Қайрат Ўмаров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари:
- Шартномага кўра, сармоядорларнинг инвестициявий фаолияти давомида ҳуқуқларини кафолатлаш, халқаро арбитражга чиқиш имконияти очиш йўли билан мажбурий тортиб олишдан ҳимоя қилишни кўзда тутади. Хорижий давлатлар ҳукуматларининг киритилган капиталларга адолатли ва тенг муносабатда бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, шартнома мамлакатдаги инвестициявий иқлимни яхшилайди, мамлакатлар ўртасида шу кунгача шаклланиб келган, ҳар икки томон учун фойдали савдо-иқтисодий алоқаларни яна ривожлантиришга йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси