Ақўрдада Қозоғистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари мазкур мамлакатдан келган иқтисодий делегацияни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уқтиргани каби, икки давлат ўртасида савдони ўстириш ва инвестиция ҳажмини ошириш учун каттагина салоҳият мавжуд. Айни пайтда Ҳукуматда саккиз юзта салоҳиятли инвестлойиҳадан иборат жамланма тайёрланган. Ҳозирги вақтда Қозоғистон немис техника институтлари, лаборатория, илмий-тадқиқот марказлари вакиллигини очиш имкониятларини ўрганмоқда. Ўз навбатида, Германия томони немис бизнеси Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш, кон иши ва энергетика секторида шерикликда иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.