2021 йилда асосий капиталга инвестиция – 13,2 триллион тенге

2021 йилда асосий капиталга инвестиция – 13,2 триллион тенге

2021 йилда асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 13,2 триллион тенгега етди. Бу эса 2020 йил кўрсаткичларидан 7,3 фоизга кўп. Бош вазир раислигида ўтказилган Инвестициявий штаб йиғилишида шундай маълумот тарқатилди. Нохомашё секторга киритилаётган сармоя миқдори ошиб бормоқда. Масалан, инвестициялар ҳажми қайат ишлаш саноатида 1,4 марта, қурилишда 1,2, қишлоқ хўжалигида 1,3 марта ошди. Республика бўйича асосий капиталга инвестиция жалб этиш режаси 94 фоизга бажарилди. Чимкент, Ақтўбе, Қўстанай вилоятларида юқори кўрсаткичлар кузатилди. Энг ёмон кўрсаткичлар берган минтақалар раҳбарлари эса интизомий жавобгарликка тортилади, деди Бош вазир.

«Ортда қолаётган минтақалар белгиланган иш самарадорлиги талабларига жавоб бериши зарур. Ҳокимлар кўрсатилган индикаторларга эриша олмагани учун шахсан жавоб беради. Давлат органлари ва ҳокимликлар ички ва ташқи инвестицияларни жалб этиш учун тизимли иш олиб боради», дея таъкидлади Алихан Смаилов.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонга инвестиция киритган давлатлар ўнлигига Нидерландия, АҚШ, Швейцария, ХХР, Россия, Буюк Британия, Бельгия, Туркия, Жанубий Корея ва Франция киради. Киритилган бевосита инвестициялар 2021 йил 9 ойи давомида 49 фоизга ўсди ва 18,7 миллиард долларга етди.