Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридан 17 фоизга кўп. Асосан саноат, транспорт ва омборчилик, кўчмас мулк билан амалга ошириладиган ишларга сармоя сарфланди. Капиталнинг кўп қисми кичик корхоналарни молиялаштиришга йўналтирилди. Барча минтақаларда сармоя киритиш ортган. Пешқадамлар – Туркистон, Манғистау ва Қизил Ўрда вилоятлари. Улар тегишлича 196, 338 ва 121 ярим миллиард тенге жалб этган. Энг кам ўсиш Алмати, Шимолий Қозоғистон ва Атирау минтақаларида кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси