МАГАТЭ: Қозоғистон ядро соҳасига катта ҳисса қўшади

МАГАТЭ: Қозоғистон ядро соҳасига катта ҳисса қўшади

МАГАТЭ етакчиси Қозоғистоннинг глобал ядро хавфсизлигида асосий ўрин тутаётганини таъкидлади. МАГАТЭ Бош конференцияси 68-сессияси доирасида атомдан тинчлик мақсадларида фойдаланишга бағишланган мамлакатимиз павильони очилишида Рафаэль Гросси Қозоғистонниг бой табиий захиралари ва ташаббуслари соҳанинг ривожланишига катта ҳисса қўшаётганини кўрсатиб ўтди. У кўп йиллик самарали ҳамкорликни эслатиб ўтди ва МАГАТЭнинг кам бойитилган уран банки мамлакатимиз ҳудудида эканлигини кўрсатди. Гросси бўлғуси референдумнинг аҳамиятини ҳам тилга олди, агентлик бу муҳим даврда Қозоғистонни қўллаб-қувватлашини тилга олди. Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ўз навбатида 6 октябрь куни ўтказиладиган референдум демократия тамойилларига жавоб беришини таъкидлади.

Рафаэль Гросси, МАГАТЭ Бош директори:

– Президентингиз учрашувимизда айтгани каби, Қозоғистон халқи ўз келажагини ҳал қилади. Унга мусаффо ядро энергетикаси ҳам киритилишига умид қиламан. Ўзингизга маълум, агентлигимиз нуқтаи-назарига кўра, буни қўллаб-қувватлаш лозим. Ҳар қандай дастур ишларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилаётганига ишонч бўлишига, МАГАТЭ жараённи кузатишига муҳтож.

Абдумалик Сарманов таржимаси.