Қозоғистон Президенти Қарағанди ҳокимини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қарағанди ҳокимини қабул қилди

Йил бошидан буён Қарағанди вилоятига 645 миллиард тенге инвестиция жалб қилинди. 8 ой ичида саноат ишлаб чиқариш 3 триллион тенгега етди. Минтақа ҳокими Ермағанбет Булекпаев Қозоғистон Президентига ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиш суръатлари ҳақида ҳисобот берди. Жорий йилда 29 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Умуман олганда, минтақада металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулот ҳажми ошди. «Qarmet» корхоналари модернизацияси учун 110 миллиард тенге сармоя киритди.

Абдумалик Сарманов таржимаси