Қозоғистон криптосаноат минтақа хабига айланиши мумкин. Мамлакат идоралари халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Шулардан бири - Binance криптобиржаси. Томонлар ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Унинг доирасида рақамли молия ва блокчейн технологиялари бўйича таълим дастурларини амалга ошириш кўзда тутилган. Хорижий компания бош директори Чанпэн Чжао Astana Hub базасида яратилган Blockchain марказига келди, ундаги илғор технологик лойиҳалар билан танишди. Хорижлик эксперт каналимизга берган суҳбатида мамлакатда бунёд этилган инновациявий экотизимдан катта таассурот олганини билдирди.
Чанпен Чжао, Binance Асосчиси ва Бош директори:
- Биз маҳаллий иқтисодиётга инвестиция киритиш ниятидамиз. Криптомайдонга ҳам, ундан ташқарига ҳам. Биз таълим дастурларига, шу жумладан, университетлар билан ҳамкорликка сармоя кирита оламиз. Қозоғистонда минтақавий жамоамиз бор, у кўпдан буён маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорлик қилмоқда. Қозоғистон муҳим бозор. Қозоғистон ҳукумати очиқ ва замонавий фикрлайди.
Эслатамиз, 2020 йилда «Bloomberg-50» рейтинг агентлиги Чанпэн Чжаони глобал бизнес-ландшафтни ўзгартирган одамлар қаторига киритган эди.