Ҳукумат йиғилишида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур сектор учун имкон қадар қулай шарт-шароитлар яратиш хусусида Бош вазир Асқар Мамин гапириб берди. Иқтисодий тикланиш мажмуавий режасига ўзгаришлар киритилди, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш учун яна 60 дан зиёд чора-тадбирлар кўзда тутилди. Бизнес юкламасини камайтирилади, солиқдан енгилликлар берилади, солиқ бошқарувини осонлаштирилади, имтиёзли молиялаштириш имкониятларини кенгайтирилади.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш доирасида 47 минг лойиҳа учун 2,5 триллион тенге имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари бўйича буюртмаларни кўриб чиқиш муддати 21 кундан 5 иш кунигача қисқартирилди. Субсидиялаш ва кредитларни кафолатлаш бўйича давлат хизматларини рақамлаштириш жорий йилда 97 фоизга етди. 1 июлгача кичик ва ўрта бизнес учун маошдан тўланадиган барча солиқларни кечиктириш имконияти берилди. Натижада, 200 миллиард тенге маблағ тежашига имкон беради.