Астанада Шимолий Қозоғистон инвестициявий салоҳияти намойиш этилди

Астанада  Шимолий Қозоғистон инвестициявий салоҳияти намойиш этилди

Астанада бўлиб ўтган ХХР элчихонасидаги биринчи бизнес-форумда Шимолий Қозоғистон вилояти инвестициявий салоҳияти намойиш этилди. Тадбирда икки давлатдан 100 тадан зиёд иштирокчи қатнашди. Қозоғистон томони Осмон ости давлати бизнесменларига минтақанинг жозибали жиҳатларини намойиш этди. Шу жумладан, қайта ишлаш саноати, эркин иқтисодий зона, инвесторларга ёрдам имкониятлари кўрсатилди.

Қанат Дузелбаев, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари:

– Иқтисод ўсиши суръатларининг юқорилиги аввало инвестициявий лойиҳаларнинг фаол рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ. Минтақада 1,7 миллиард долларга тенг 51 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Сўнгги уч йил ичида минтақага 2,5 миллиард доллар сармоя келтирилди. Уч йил ичида ўсиш 133 фоизга етди. Йил бошидан буён инвестиция ҳажми 680 миллион долларга етди.

Хань Чуньлинь, Хитой Халқ республикасининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Бизни Шимолий Қозоғистонда кўп миқдордаги фойдали қазилмалар захиралари борлигини қизиқтиради. Биз разведка, қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширмоқчимиз. Ўзимиздаги илғор молиявий технологияларни таклиф этамиз.

Форум доирасида мамлакат товарлари кўргазмаси ўтказилди. Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалик, саноат ва қайта ишлаш соҳаларидаги энг яхши маҳсулотларини намойиш этилди. Айдар Ниғметов экологик тоза маҳсулот – фақат бизнинг мамлакатимизда чиқариладиган озуқа қўшимчасини олиб келди. Ишланмага Ўзбекистон, Беларусь, Россия ва Малайзияда қизиқиш билдирилди.

Айдар Нағиметов, «ПКС-7» директори:

-  Бу озуқа қўшимчаси берилса гўшт миқдори ва унинг сифати анча ортади. Оқсил Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Ундай модда дунёда йўқ, бу қўшимча фақат Қозоғистонда чиқарилади. Шунинг учун ҳамкорлик қилишни истаётганлар кўп.

Айни вақтда,  Шимолий Қозоғистон ва ХХР ўртасида товар айланмаси ортиб боряпти. Саккиз ой ичида томонлар 105 миллион долларга тенг маҳсулот алмашди. Бу эса 2024 йилдагидан икки марта кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси