Маданият ва санъат ходимлари тақдирланди

«Салбурин» ва «беташар» каби қозоқ миллий анъаналари ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин. Давлат раҳбари бу масала кўтарилаётганини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев маданият ва санъат соҳаси ходимларини мукофотлаш маросимида қатнашди. Президент таъкидлашича, маданият ва санъатни ривожлантириш мамлакатнинг асосий устуворликлари қаторидан ўрин олган. Шу жумладан, мамлакатнинг учта етакчи музейига миллий мақом берилган, Астанадаги Қозоғистон миллий санъат университетига Куляш Байсеитова номи берилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат маънавий ҳаётини янгилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга ҳам эътибор қаратди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бугунги кунда давлат ушбу ўта муҳим соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар томонлама эътибор қаратяпти. Сўнгги уч йил ичида 700 дан зиёд маданият даргоҳи таъмирланди, 160 янги объект қурилди. Маданият ва санъат муассасалари жиҳозланиши яхшиланиб боряпти. Ўттиз йилдан буён биринчи марта тегишли таълим даргоҳлари ҳамда давлат концерт ташкилотларига мусиқий чолғу асбоблари харид қилиш учун бюджетдан маблағ ажратилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.