Қозоғистон креатив саноатни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда

Қозоғистон креатив саноатни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда

Қозоғистон Президенти Креатив саноатни ривожлантириш жамғармасида бўлди. Бу - давлат раҳбари тоопшириғига кўра ташкил этилган, секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган асосий институт. Янги майдонча иқтидорли ёшлар, ишланма муаллифлари, инвестор ва сайёҳларни ўзига жалб этиши кутиляпти. Бунда устахоналар, мусиқа заллари, fashion-зона мавжуд. Асосий локациялардан бири – Yurt Capsule иммерсив майдончаси. Лойиҳа рақамли санъат, мультимедиа контенти ва маданий сторителлингни ўз ичига олади. Давлат раҳбарига маданий мероснинг замонавий талқини, креатив саноат, миллий идентикани мустаҳкамлаш орқали туристик салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган Қозоғистон мамлакати брендинги концепцияси тақдим этилди. Таъкидлаш лозимки, жамғарма иқтидорларга ёрдам кўрсатиш, инвестиция жалб этиш, инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда мамлакат маҳсулотини ташқи бозорларга чиқаришга хизмат қилади. у барча вилоят марказларида очилган минтақавий хабларнинг мувофиқлаштирувчи марказига айланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси