Бугун Ақўрдада энергетика соҳасида меҳнат қилаётган
ходимларга эҳтиром кўрсатилди. Қозоғистон Президенти уларни касб байрами билан
табриклади. Замонавий дунёда, айниқса, мамлакат халқаро саҳнада
рақобатбардошлигини йўқотмаслик учун замонавий корхоналарни очиб, кенг кўламли
рақамлаштиришга интилаётган пайтда энергетика стратегик аҳамиятга эга соҳага
айлана бошлади.
Қосим‑Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
—
Ўтган олти йилда электр энергияси ишлаб чиқариш 16 миллиард киловатт‑соатга
ошди. Бу саноат ривожланган ҳудудлардан бири бўлган Қарағанди вилоятининг
йиллик истеъмол ҳажмига тенг. Ҳозирда Қозоғистоннинг электр-энергетика тизими
237 та электр станцияни бирлаштиради, уларнинг белгиланган умумий қуввати 25
гигаваттга тенг, амалда фойдаланилаётган қувват эса 21 гигаваттни ташкил этади.
Энергетика тизимининг инфратузилмаси фаол қайта
таъмирланмоқда. Бунда «Тарифни инвестицияга алмаштириш» дастури ёрдам
беради. Бундан ташқари,
Ҳукумат томонидан Энергетика ва коммунал секторни модернизациялаш миллий
лойиҳаси бошланди. Унинг доирасида 5 йил ичида 86 минг километрдан ортиқ
тармоқлар янгиланади.
Қосим‑Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
— Қозоғистон
энергетика
салоҳиятини мустаҳкамлаш — устувор вазифа. Жорий йилда ғарбий ҳудудларнинг
электр тармоқларини мустаҳкамлаш бўйича ноёб лойиҳа тугатилади. Бу лойиҳа Ғарбий
Қозоғистон, Атирау
ва Манғистау
вилоятлари энергетика
тармоғини
бирлаштиради. Эндиликда
ушбу тугунларни
миллий энергетика тизимига улаш талаб
қилинади. Мамлакатимизда
катта лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Экибастуздаги иккинчи
ГРЭСда
янги энергия блоклари қурилади.
Бундан ташқари, учинчи ГРЭС қурилиши бошланади. Ушбу объектлар
ишга туширилиши мамлакатда
электр
энергияси тақчиллигини бартараф этишга имкон беради.
Бундан ташқари, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларида буғли
ва газли ускуналари бўлган янги электр станциялар ишга туширилади. Умуман, 2035
йилга қадар янги объектлар 26 гигаваттдан ортиқ электр энергияси ишлаб
чиқаради. Аммо бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Энг замонавий технологиялардан
фойдаланиш лозим. Масалан, «тоза кўмир»дан фойдаланишга ўтишни тезлаштириш керак.
Қолаверса, Қозоғистон кўмирнинг катта заҳираларига эга, йиллик қазиб олиш ҳажми
110 миллион тоннадан ошади. Ва, албатта, атом станцияси мамлакат энергетик
қиёфасини тубдан ўзгартириши даркор.
Қосим‑Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
—
Балхаш АЭС, сўнг иккинчи атом станцияси қурилиши, сўзсиз, Қозоғистон энергетика
салоҳиятини мустаҳкамлайди, шу билан бирга, ядро энергетикаси каби муҳим соҳада
янги компетенциялар пайдо бўлишига хизмат қилади. Қозоғистон энергетика харитасида
атом станциялари пайдо бўлиши юртимиз иқтисодий тараққиётнинг сифат жиҳатдан
янги босқичига ўтишини англатади.
Энергетика соҳасини ривожлантиришга қўшган муҳим
ҳиссаси учун муҳандислар, электромонтёрлар, оператор ва машинистлар Қозоғистон Президенти
Қосим‑Жўмарт Тўқаев қўлидан юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

