Қозоғистонда йил охиригача қурилиш соҳасида ягона ахборот тизими ишга тушади. Майдончада соҳанинг барча мавжуд порталлари бирлаштирилади ва улар «ягона дарча» тамойилида ишлайди. шаҳарсозлик режаларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган маълумот ундан жой олади. Ҳукумат йиғилишида қурилиш сектори ва шаҳарсозлик кадастри масаласи кўриб чиқилди. Бугунги
кунда тизим 89 шаҳар ва муҳандислик инфратузилмаларининг 90 фоизини ўз ичига олган. Улуш
асосида қурилиш реестри мавжуд, объектларнинг
ҳар бирига алоҳида рақам бериш жорий этилади, бу эса иш бошланганидан то иншоот
фойдаланишга топширилгунича барча ишларнинг боришини кузатиш имконини беради. Ноқонуний қурилишларни мониторинг
қилиш доирасида сунъий интеллект
имкониятларидан фойдаланиш
кўзда тутилган.
Қуандиқ Қажкенов, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазирининг ўринбосари:
- Тасдиқланган шаҳарсозлик лойиҳаларига тўғри
келмайдиган ҳолатлар юз берганида тизим давлат меъморчилик-қурилиш назорати органларига тегишли чоралар кўриш учун хабар юборади. Мазкур технология ҳужжатсиз олиб борилаётган қурилишларни аниқлаш
воситалари қаторига киради. Жорий
йилда пилот
лойиҳа якунланади, технология 2026 йилдан қонунан
расмийлаштирилади ва барча минтақаларда ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

