Европа Иттифоқи қозоғистонликларга гуманитар ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи қозоғистонликларга гуманитар ёрдам ажратади

Европа Иттифоқи тошқиндан зарар кўрган қозоғистонликларга гуманитар ёрдам ажратади. Ташкилотнинг Республикамиздаги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жабрланган оилалар 200 минг евро олади. Берилган маълумотга кўра, иқтибос келтирамиз: Келгуси уч ой ичида тошқиндан жиддий зарар кўрган 5 минг одамга гуманитар ёрдам кўрсатамиз. Аёллар раҳбарлик қиладиган хўжаликлар, оиласида имконияти чекланган шахслар ёки кексалар, шунингдек, уч нафардан зиёд фарзанд бўлган оилаларга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилади. Иқтибос тугади. Молия Қозоғистон Қизил Ярим ой томонидан бугунги кунда ўта долзарб бўлиб қолган фавқулодда ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уй хўжалиги учун зарур бўлган буюмлар, кўрпа-тўшак, чойшаблар, шахсий гигиена материаллари ва пул маблағлари етказиб берилишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.