Қозоғистон товарлари бошқа туркий давлатлар чегараларини кесиб ўтиши осонлаштирилади. Бошқа давлатлардан келаётган юклар ҳам республикага қисқа муддатда етиб келади. Ташиш хизмати арзонлашади. Жўнатилаётган юк ва транспорт бўйича тегишли маълумотлар олдиндан электрон усулда алмашинилишига таваккалларни бошқариш тизимидан фойдаланиш туфайли эришилади. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини яратиш тўғрисидаги шартномада буларнинг ҳаммаси кўзда тутилган. Бу ҳужжат Парламентда ратификация қилинди ва имзолаш учун Давлат раҳбарига юборилди. Сенат депутатлари фикрича, ҳужжат халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга туртки беради.
Нурлан Бекенов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Шартномани ратификация қилиш савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга, туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари орасида иқтисодий интеграция мустаҳкамланишига ёрдам беради. Қонуннинг ишга тушиши ижтимоий-иктисодий самара беради. 2024 йилнинг 8 ойи давомида Қозоғистон Республикасининг ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзаро савдо алоқалари ҳажми 10,4 миллиард долларни ташкил қилди, товар айланмасининг 61 фоизини экспорт ташкил қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.