Қозоғистон пойтахтида Миллий компетенциялар маркази барпо этилади. У бизнес ва ўқув
муассасаларининг ўзаро алоқаси учун платформа бўлиб хизмат қилади, шунингдек,
талабаларда профессионал маҳорат, кўмак ва малакаларни ривожлантириш, халқаро
танловларга тайёргарлик кўриш учун машғулот базасига айланади. «WorldSkills
Kazakhstan» чемпионати иштирокчилари билан бўлган учрашув чоғида Ҳукумат
раҳбари Маориф вазирига ҳокимликлар билан биргаликда янги марказ қуришни
топширди. Таъкидлаймиз, соҳавий ишчи касбларда компетенциялар
даражаси бўйича беллашув коллеж талабалари ўртасида
ўтказилган. Ўлжас Бектенов таъкидлаганидек,
Президент томонидан эълон қилинган Ишчи касблар йили техник ва профессионал
таълим бутун мамлакат учун муҳимлигини кўрсатади. Ёшлар ҳам буни англайди. Улар
юксак натижаларга эришишни мақсад қилган.
Ринат Серғазиули, талаба:
– Ҳозирда дунёда ғишт
терувчилик касби жуда кам учрайди. Аслида у жуда керакли иш, кўп нарсани фақат
мутахассис билади. Мен ўз билимларим, маҳоратим билан хорижда юртимиз шарафини
ҳимоя қилишни истайман.
Аяулим Ақилбек, талаба:
– Биз ўз келажагимизни
ўзимиз қурамиз. Шунинг учун ҳаммаси ўз қўлимизда. «WorldSkills» бизга фақат
ёрдам беради. Мен бу танловда қатнашганимдан мамнунман. Астанани тақдим этишдек
масъулиятни зиммамга олганимдан хурсандман. Ўйлайманки, Қозоғистонда «WorldSkills»
яхши ривожланган. Чунки «WorldSkills» кўмагида жаҳонга чиқа оламиз.
Айтиш жоиз, бугун Қозоғистонда
ишчи касблар учун кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда бюджет ҳисобидан коллежларга 142 мингдан зиёд талаба қабул қилинди.
Бу 2023 йил билан солиштирганда, 1,5 марта кўп. Меҳнат вазирлиги маълумотларига
кўра, 6 йилдан сўнг техник мутахассисларга бўлган талаб тахминан 1 миллион нафарга
ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси