Яна бир қўриқхона ЮНЕСКО тизимига кирди

Яна бир қўриқхона ЮНЕСКО тизимига кирди

Қозоғистон шарқидаги Марқакўл давлат қўриқхонаси ЮНЕСКО биосфера резерватлари бутунжаҳон тармоғига киритилди. У мазкур рўйхатдан жой олган мамлакатимиздаги алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлардан учинчиси. Аввалроқ, 2017 йилда Катон-Қарағай миллий табиат парки ва 2020 йилда Ғарбий Олтой қўриқхонаси сайёранинг «яшил» эталонлари қаторидан жой олган. Экспертлар таъкидлашича, табиатни муҳофаза этувчи ташкилот халқаро тармоқдан жой олгани тадқиқотларни кенгайтириш ва илмий лойиҳалар кўламини кенгайтиришга йўл очади. Таъкидлаш жоизки, Марқакўл қўриқхонаси салкам 103 минг гектар ерни эгаллаган. У Қозоғистоннинг энг совуқ қисми, ёз кунлари ҳам баъзида кечаси ҳарорат нолгача пасаяди. Унинг флора ва фаунаси ранг-баранг.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.