Бауржан Мўмишулининг юзлаб болалар расмларидан яратилган маҳобатли портрети
Бутунжаҳон рекордлар китобига кирди.
Ушбу ютуқ Астанада қайд этилди. Пойтахт тасвирий санъат тўгараклари иштирокчиси бўлган
600 дан зиёд бола ўйингоҳда улкан фотомозаикани териб чиқди. Ўзига хос
мазкур ватанпарварлик тадбири машҳур қаҳрамон, афсонавий саркарда таваллудининг
115 йиллиги ва Ғалаба кунига бағишлаб ташкил қилинган. Астана ҳокимлиги маълум
қилишича, Бауржан Мўмишули портрети 2700 квадрат метрдан кўпроқ майдонни эгаллади, композиция ўлчами 32 га 70 метр.
Аружан Бирлес, иштирокчи:
- Бу тадбирга тайёргарлик анча давом этди. Бу, албатта, меҳнатимиз.
Бундан ташқари, шу тариқа аждодларимизга эҳтиром билдирдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

