Туркистонда Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми бўлиб ўтмоқда

Туркистонда Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми бўлиб ўтмоқда

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг минтақа давлатлари биринчи парламентлараро форуми иштирокчиларига мурожаатида шундай дейилган. Кун тартибида қардош давлат халқлари ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилган. Шунингдек, ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқалар, минтақа ва чегараолди савдосини кенгайтириш, транзит-транспорт соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, юк ташиш учун муқобил йўналишлар тузиш, янги қўшма инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш ҳақида сўз борди. Экология, чегараоша ўтказиладиган захиралардан самарали фойдаланиш, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласи тилга олинди. Таъкидлаш лозимки, форум якунларига кўра Туркистон декларацияси қабул қилинади.

Нуртўре Жусип, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

– Тузилган шартномаларни мустаҳкамлаш, парламентлараро ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий база қайта кўриб чиқилади. Бундан ташқари, давлатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик чуқурлаштирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси