Қозоғистонда Жиноий жазони ижро этиш тизимини
рақамлаштириш ишлари давом этяпти. Бугунги кунда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун пенитенциар тизимда 38
мингтадан зиёд видеокамера ўрнатилган. Бу эса жазоланаётганларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш имконини беради. Бундан ташқари, коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш учун имконият яратади. Таъкидлаш лозимки, эндиликда атайин видеокамераларни ишдан чиқарганлик учун жиноий жавобгарликни
кўзда тутувчи
қонунчиликка киритилган қўшимча банд кучга кирди. Рақамлаштиришга доир ўзгаришларни тайёрлашда АҚШ, Буюк Британия
ва Россия тажрибаси
ҳисобга олинди.
Тенизжан
Жанибеков, Қозоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш
тизими қўмита раиси:
– Тизимни рақамлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Давлат раҳбари топшириғига кўра, ўтган йили
ходимлар ва ҳибсдаги фуқаролар томонидан ноқонуний ҳаракатлар юз бермаслиги
учун тегишли муассасаларда видеокузатув тизими жорий этилди. Бу эса Жиноий жазони ижро этиш
тизими қўмитаси
ва Бош прокуратура тезкор чоралар кўриши учун имконият яратади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси