Ўлжас Бектенов ўрмончилик лойиҳасини муҳокама қилди

Қозоғистонда биринчи ўрмон-иқлим лойиҳаси старт оляпти. Бош вазир, Британиянинг SEFE компанияси вакили ва Қозоғистоннинг SAFC компанияси муҳокама қилди. Имзоланган шартномага кўра, Британия компанияси республикада ўрмонлар яратишга сармоя киритади. 1,5 минг гектар ер ажратилади, унга 3 миллион тупдан кўпроқ терак, қайрағоч, оққайин, шумтол, наъматак ўтқазилади. Прогнозга кўра, бир гектар дарахтзор 26 тонна карбонат гази чиқишини бартараф қилади. 30 йил ичида 1 миллион тонна карбонат ангидрит йўқотилади. Лойиҳа агроўрмончилик ва экотуризмни ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, бундай лойиҳа Марказий Осиёда биринчи марта рўёбга чиқариляпти. Ўлжас Бектеновнинг таъкидлашича, экологик балансни яхшилаш бўйича бизнес билан бирга иш олиб бориш жуда муҳим. У Давлат раҳбари экология масаласига алоҳида эътибор қаратаётганини кўрсатиб ўтди. Ўрмонларни кенгайтириш бу борада катта аҳамиятга эга.

Юрий Ким, «SAFS» компанияси директори:


– Пилот лойиҳа Алмати вилоятида, Қапшағай кўли яқинидаги ишдан чиққан яйловлар ўрмон экотизимига айланади. Ўрмон экотизими карбонат газларини ютади, 30 йил давомида углерод бирликларини сотамиз ва қўшимча даромад оламиз. Тест тартибида 200 мингта дарахт экдик, ҳудудда жами 3,3 миллионта маҳаллий дарахтлар қўчати ўтқазилади.


Александр Демидов, SEFE Marketing&Trading Limited компанияси вице-президенти:


- Биз бу лойиҳада қатнашаётганимиздан мамнунмиз. Биз Қозоғистонда улкан салоҳиятлар борлигини кўряпмиз. Бизнинг вазифа – биринчи навбатда экологияни яхшилаш. Янги саноат доирасида Қозоғистоннинг имкониятлари кўп. Чунки иқлим бирликларига талаб ортиб бораверади. Қозоғистоннинг бундай бирликлар билан бозорни таъминлаш бўйича стратегик мавқеи етарлича кучли.


Абдумалик Сарманов таржимаси