Қозоғистон Президенти «Миллий фонд - болаларга» лойиҳасига тегишли қонунни имзолади. Лойиҳани амалга ошириш 2024 йилнинг январь ойидан бошланади, дея хабар тарқатган Ақўрда матбуот хизмати. Шу тариқа, Миллий жамғарманинг йиллик сармоявий даромадидан 50 фоизи болаларнинг ижтимоий жамғарма ҳисобварағига улар вояга етгунига қадар, лекин муддатидан олдин олиб қўйиш ҳуқуқисиз ўтказилади. 18 ёшга тўлганда бу маблағдан таълим олиш ёки уй-жой харид қилишда фойдаланиш мумкин бўлади. Ота-оналар тушумларни ягона пенсия фонди ёки eGov даги кабинет орқали текшириши мумкин. Бундай тўловни мамлакатда 7 миллион нафарга яқин бола олиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.