Қозоғистонда Миллий сув захиралари ахборот тизими ташкил қилинади. Соҳа вазири Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, майдонча ягона рақамли муҳит сифатида сув объектлари тўғрисидаги маълумотларни жамлайди. Лойиҳа Евроосиё Тараққиёт банкининг рақамли ташаббуслар жамғармаси гранти ҳисобига рўёбга чиқарилади. Унга ер йўлдошидан мониторинг қилиш, датчиклар ва ҳисоблагичлар, гидропостлар, соҳа статистикаси маълумотлари етиб келади.
Бугунги кунда 3,5 минг километрдан зиёд суғориш инфратузилмасини янгилаш ва рақамлаштириш мақсадида каналлар навбати билан модулли тизимга киритиляпти. 2027 йилгача сув ҳисоблаш тизими тўла рақамлаштирилади, шунингдек, автоматлаштирилган гидроқопқалар ишга туширилади. Рақамлаштириш лойиҳаларида мамлакат ишлаб чиқарувчилари тақдим этган технологик ечимлар ва ускуналарга устуворлик берилади. Барча чора-тадбирлар кўрилгач, сув захиралари билан боғлиқ маълумотлар тўла тизимга киритилади. Бу эса сув тақсимотини самарали шаклда режалаштириш, шаффофликни таъминлаш имконини беради.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Аҳолини сифатли
ичимлик сув билан таъминлаш ўта муҳим вазифалар қаторига киради. Ушбу масалани Давлат
раҳбари шахсан назоратига олган. Ўзингизга маълум, бунинг учун зарур маблағ республика бюджетида кўзда
тутилган. Шу билан бирга
ноқонуний ўзлаштирилган активларни қайтариш бўйича Президент топшириғи
доирасида тузилган жамғарма ҳисобидан 230 тага яқин лойиҳа учун 60 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди. Вилоят ҳокимлари йил охиригача ичимлик сув билан
таъминлаш бўйича амалдаги лойиҳаларни ишга туширишни таъминласин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

