Қозоғистон
Президенти Жетису вилояти ҳокимини қабул қилди. Бейбит Исабаев Қосим-Жўмарт Тўқаевга минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
бўйича ҳисобот берди. Ўтган йили вилоятда асосйи индикаторларга эришилган. 610
миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Бу 2024 йилдагидан 13
фоизга кўп. 2027 йилгача 94 ярим миллиард тенге қийматга эга 23та инвестициявий
лойиҳа рўёбга чиқарилади. Шу жумладан, парранда фабрикаси, бўрдоқилаш
майдончалари, балиқ ва иссиқхона хўжаликлари очилади. Сўнгги уч йилда 29 та
янги объект очилди, қатор корхоналар кенгайтирилди. Жетисудп инфратузилмалар
фаол ривожланяпти. «Талдиқўрған – Ушарал» газопроводи қурилиши якунланиши ортидан 210 та аҳоли пунктига «зангори олов»
келтирилди. Президентга агросаноат мажмуасини ривожлантириш режалари тақдим
этилди. Вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан, қанд лавлаги
майдонлари кенгайтирилди. Минтақанинг туристик имкониятлари кенгайиб боряпти.
Алакўл ва Балхаш соҳилларида ободонлаштириш ишлари давом этяпти, ҳавзалар соҳил
линиялари мустаҳкамланяпти.
Бейбит
Исабаев, Жетису вилояти ҳокими:
–
Давлат раҳбари минтақани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади,
қатор топшириқлар берди. Биринчи навбатда Хитой чегарасидаги «Дўстиқ» чегара
пункти ва «Хоргос» махсус иқтисодий зонаси фаолиятида самарадорликка эришилиши
зарур. Шунингдек, туризм, тоғ саёҳати ривожланиши,
шу жумладан, Алакўл ва Балхаш соҳилида замонавий дам олиш зоналари яратиш
керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

