МДҲ мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қонун парламентда қабул қилинди

Парламент МДҲ давлатлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қонун қабул қилди. Янги қонун лойиҳаси божхонада расмийлаштиришни, назорат тартибини соддалаштиради, юк ўтиши жараёнини жадаллаштиради, МДҲ давлатлари божхона постларида товарларни текшириш вақтини қисқартиради. Бу ҳақда Сенат пленар йиғилишида Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужжат МДҲ товарлари ишлаб чиқарилган давлатни аниқлашнинг ягона қоидаларини кўзда  тутади. Уни ратификация қилиш эса, биринчи навбатда, МДҲ га аъзо давлатлар ҳукуматлари давлат бюджетидан молиявий харажат қилмаган ҳолда савдо соҳасида ўзаро ёрдам беришига имкон яратади.