Хизматлар экспортчилари учун МДҲ бозорига йўл очилади

Хизматлар экспортчилари учун МДҲ бозорига йўл очилади

Мажилис МДҲ да хизматларнинг эркин савдоси, муассислик, фаолият ва инвестиция тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Ҳужжат Қозоғистон учун маҳсулот айланмасини кенгайтириш, мамлакатга сармоя ҳажмини ошириш ва маҳаллий хизматларни Ҳамдўстлик давлатларига экспорт қилиш имкониятини беради. Дарвоқе, ўтган йили хизматлар экспорти бир ярим миллиард доллардан зиёдни ташкил қилган. Шу билан бирга, келишув МДҲ давлатларида қулай инвестиция иқлимини яратишга қаратилган. Ҳужжат кафолатни ҳам таъминлайди. Жумладан, бизнес, транспорт, телекоммуникациялар, экология, молия, таълим, қурилиш ва туризм соҳасида.

Арман Шакқалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва  интеграция вазири:

– Шартнома халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда инвесторлар манфаатларининг юксак даражадаги муҳофазасини кўзда тутади. МДҲдан Қозоғистонга бевосита инвестицияларнинг умумий оқими ўтган йилнинг 9 ойида 2,8 миллиард долларга тенг бўлган. Ҳужжат Қозоғистонда давлат харидлари, ердан фойдаланиш, ер қаъридан фойдаланиш, табиий монополия ва тикланувчи энергия манбаларини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларга тегишли эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси