Ўлжас Бектенов Алмати иқтисодий зонасида бўлди

Бизнесни қўллаб-қувватлаш ва амалий фаолликни рағбатлантириш воситаларини такомиллаштириш. Ҳукумат раҳбари Алматига қилган амалий сафари чоғида шу жиҳатга урғу берди. Ўлжас Бектенов иқтисодий зонадаги объектларни бориб кўрди, бу ерда қўлланган тажриба бошқа минтақаларга кенг ёйилиши лозимлиини таъкидлади. Хусусан, Бош вазир қурилиши  бошланган янги логистик тақсимот маркази билан танишди. Унинг майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этади, қиймати эса деярли 13 миллиард тенге. Дарвоқе, шундай иккинчи марказ тез орада пойтахтда барпо этилади. Объектни фойдаланишга топшириш 2025 йилнинг 2-чорагига мўлжалланган. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси раиси кичик саноат парклари дастурининг амалга оширилиши билан ҳам танишди. Таъкидландики, улар кичик бизнес субъектларини махсус қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. Қолаверса, Ўлжас Бектенов Алматидаги автомобиль заводига эътибор қаратди. Инвесторнинг 16 миллиард тенгедан ошиқ маблағи эвазига корхонани кенгайтириш ва тўла модернизация қилиш режалаштирилган.  

 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

 

- Қозоғистон автосаноати шаклланди, келгусида ҳам равнақ топади, биз ҳукумат сифатида барчасини қўллаб-қувватлаймиз, табиийки, бизнесни ҳам, кўриб турибман, бу ерда ривожланиш, олға бориш, маҳаллийлаштиришни ошириш учун катта интилиш бор, ҳар жиҳатдан, биздан талаб этилганидек кўмаклашамиз. Биз қудратли автомобиль давлатига айланишимиз керак.  

 

Жами бўлиб, Алматида 11 та кичик саноат парки ишлаб турибди. Инвестиция ҳажми 3,6 миллиард тенге. 2026 йилгача яна 26 та лойиҳа рўёбга чиқарилиши кутилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси