Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ташқи савдо айланмаси 50 фоиздан кўпроққа ўсди ва 18 миллиард долларга етди. Экспорт ҳажми бу даврда 12 миллиард доллардан ошди ва 71,5 фоизга кўпайгани маълум қилинди. Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров уч йилнинг биринчи чораги якунларини, энг юқори кўрсаткичларга эришган соҳаларни маълум қилди. Унинг таъкидлашича, транспорт ва омборлар, қурилиш ва савдо, сув таъминоти, ахборот ва алоқа, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида ижобий ўзгаришлар катта.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
– Қайта ишлаш саноати барқарор ўсишда давом этяпти. Январь-март ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 фоизга ортди. Барча минтақаларда ижобий натижаларга эришилди. Энг юқори кўрсаткичлар эса Алмати шаҳри, Шимолий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида кузатилди. Тоғ-кон саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 фоизга кўтарилди. Ўтган давр мобайнида қурилиш соҳасида ҳам ўсиш суръати катта – бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 8, 6 фоизга ўсди.
Шуни ҳам айтиш керакки, жорий йилда қурилиш соҳаси инвестициявий жозибадорлигини кўрсатди. Соҳага киритилган капитал миқдори икки марта ортди. Таълим соҳасига келган сармоя ҳам шу қадар кўпайди. Вазирнинг таъкидлашича, инвестициялар учун жозибадорлиги жиҳатидан Чимкент пешқадам, Ақмўла ва Павлодар вилоятлари ҳам ундан ортда қолмай келмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.