ТЭЦ-3
нинг дастлабки навбати ва 1130 гигакалорияли иккита газ станцияси 2026 йилгача
иссиқлик энергияси профицитини таъминлайди. Шу жумладан, уй-жой қурилиши суръатлари сақлаб қолинади.
Ҳукумат йиғилишида Президентнинг
мегаполисни такомиллаштириш билан боғлиқ топшириқлари ижроси муҳокама
қилинди. Шаҳар ҳокими Женис Қасимбек сув таъминоти, транспорт инфратузилмасини
ривожлантириш, қурилиш ва йўл таъмири лойиҳалари тўғрисида маълумот берди. Янги
ишлаб чиқилган дастурий ҳужжатлар хусусида ҳам сўз борди. Улар қаторида шаҳарни
2035 йигача ривожлантириш бош режаси, 2030 йилгача мўлжалланган реновация дастури
ва Ягона кўкаламзорлаштириш концепцияси
ҳам бор. Бош вазир барча инфратузилмавий лойиҳаларда қурилиш-монтаж ишлари ўз
вақтида тугатилиши зарурлигини таъкидлади. Алихан Смаилов республика бюджетини
шакллантириш ва белгилашда шаҳарга оид истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш
масалаларини кўриб чиқишни топширди. Шунингдек, йил охирига қадар Пойтахт
агломерациясини ривожлантириш мажмуавий режасини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга
тақдим этиш лозим. Вазирлар
Маҳкамаси раиси айтганидек, Астанани ривожлантириш масалаларини ҳал этиш
давлат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси